...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхоначи пора билан қўлга тушди


13:55, 09.08.2017 Жамият
 3 848

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси Божхона назоратини ташкил қилиш бўлими катта инспектори Жаҳонгир Омонов хорижий юк ташувчи компания вакилидан 500 АҚШ доллари пора олаётган пайтда қўлга олинди.

Божхона ходимлари фаолиятини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон бозорига сифатсиз контрабанда маҳсулотларини олиб кириш ҳолатларига чек қўйиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш, ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
 
Божхона тизимида айрим ходимларининг тадбиркорлардан ноқонуний пул ундириш ҳолатлари учрамоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент вилояти прокуратураси вакиллари билан ҳамкорликда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Жаҳонгир Омоновни пора олаётганда ашёвий далил билан қўлга олди.
 
Маълумотларга кўра, Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси Божхона назоратини ташкил қилиш бўлими катта инспектори Жаҳонгир Омонов мунтазам равишда хорижий юк ташувчилар учун белгиланган кузатув йўналишини ўзгартириб бериш эвазига хорижий транспорт экспедитор компанияси вакилидан 500 АҚШ доллари пора талаб қилган.
 
Тезкор гуруҳ ходимлари Ж.Омоновни хорижлик тадбиркордан навбатдаги пора – 460 АҚШ долларини олаётганда қўлга олишди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Омоновга нисбатан Ўзбекистон республикаси жиноят Кодексининг 210 моддасига мувофиқ (пора олиш) жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, тергов жараёнида хорижлик пора эвазига юк ташувчилар йўналишини ўзгартиришга алоқадор бўлган бошқа божхона ходимлари ҳам аниқланмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Божхона Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар