Янги ташкил қилинган мукофотнинг кимларга берилиши фармон билан белгилаб қўйилди.
Ушбу фармонга мувофиқ, “Имом Бухорий” давлат мукофотини жорий қилишда қуйидаги ташкилотларнинг таклифлари ўрганилган:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита;
- Фанлар академияси;
- Маънавият ва маърифат маркази;
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва кенг жамоатчилик.
Ушбу таклифларда ислом илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Имом Бухорий” давлат мукофотини таъсис этиш кўзда тутилган.