...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes” рейтингида Zara асосчиси Билл Гейтсни ортда қолдирди


15:04, 11.09.2016 Олам
 4 599

80 ёшли Аманcио Ортега жуда кичик фарқ билан Гейтсни қувиб ўтди

“Forbes” журнали дунёдаги энг бой одамларнинг рўйхатини эълон қилди. Унда Zara дўконлар тармоғининг асосчиси, 80 ёшли Амансио Ортега Билл Гейтсни ортда қолдириб энг юқори ўринни қайд этди
 
Испаниялик тадбиркор йирик  Iditex ҳолдингининг асосчиси бўлиб, унда Zara, Massimo Dutti и Pull&Bear брендлари остида турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 
 
Ортеганинг бойлиги 77.8 миллиард АҚШ долларига баҳоланган. Microsoft асосчисининг бойлиги эса 77.1 миллиард АҚШ долларига баҳоланган У Билл Гейтс билан бир неча йилдан буён дунёнинг энг бой одамлари рейтингида етакчилик учун беллашиб келади. 
 
Рейтингда учинчи ўринни Уоррен Баффет қайд этди. Унинг бойлиги 66.9 миллиард АҚШ долларига тенг. 
 
Ўтган 22 йил мобайнида Microsoft асосчиси Гейтс 17 марта Forbes рейтингида етакчилик қилган. 
 
Маълумот учун, Зара дўконлар тармоғига 1975 йилда асос солинган.  Мазкур дўконларда асосан кийим-кечак сотилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Forbes Билл Гейтс Амансио Ортега Zara 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!