...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эътироф” миллий мукофоти тақдирлаш маросимидан эксклюзив фоторепортаж


16:43, 15.02.2017 Жамият
 12 166

Эътиборингизга “Qalampir.uz”нинг фотомухбири Музаффар Муҳаммедалиев томонидан туширилган суратларни тақдим этамиз.

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 14 февраль куни “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф” миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маданият ва санъат, спорт соҳаларида 2016 йилда самарали ижод қилган ҳамюртларимиз “Эътироф” миллий мукофоти билан тақдирландилар.
 
Эътиборли жиҳати шундаки, бу йил номинациялар сони 49 тага етган. Аввалги йилдагилардан фарқли ўлароқ бу йил энг яхши ёзувчи, энг яхши шоир, энг яхши операторлар ҳам танлаб олинди.
 
“Эътироф”нинг очиқ ва ошкоралиги, холислигини таъминлаш мақсадида залдан ўрин олган ҳайъат аъзолари саҳна ортидаги махсус хонага жойлашдилар. Спорт, телевидение, бадиий ижод йўналишларда гуруҳларга бўлинган ҳайъат аъзолари номинацияларга қўйилган 3 номзоддан бирини баҳс ва мунозаралар натижасида танлаб олдилар. Албатта, ҳар бир мукофот ўзининг ҳаққоний эгасини топди, дейиш бироз мушкул, бу ўринда ҳайъат аъзоларини ҳам қоралаш ноўрин. Боиси бу ўз номи билан танлов. Унда омади борлар, ҳа, омади борларгина ғолиб бўлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маркази тақдимот маросимини ташкил этишда анча тер тўккани кўриниб турибди. Ўтган йиллардаги хато ва камчиликларнинг ўрни бу йилда тўлгандек. Бироқ дастур режиссурасида камчиликлар талайгина. Янгилик бармоқ билан санарли. 

Эътиборингизга “Qalampir.uz”нинг фотомухбири Музаффаршах Мухаммедалиев томонидан туширилган суратларни тақдим этамиз. 



Дастурни актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда хонанда Машҳурбек Раимжонов бошлаб берди. 



Ҳар ким ўз ишини қилгани яхши. Бошловчиликда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаевга Машҳурбек ва Шаҳзода тенг келолмаслиги аниқ. 







Қизларини узатгач, уй юмушлари Ҳосиланинг ўзига қолган кўринади. Хонанда анча озибди. 



Ҳулкарнинг лазгисига жуда бўлмаганда елка қоқиб қўямиз. 



Шу куни раққосаларнинг кўплигидан Шодиёра Омонованинг бор-йўқлиги билинмади. 



Муножат Йўлчиева – ҳақиқий шарқ аёли. Унинг мавқеи елка очиб дунёни кўрган юлдузлардан анча юқори. 



"Йилнинг энг яхши рассоми" номинацияси ғолиби - Ҳаким Мирзааҳмедов.



"Йилнинг энг моҳир ҳунарманди" номинацияси ғолиби - Раҳматилла Зокиров. Қўлингиз дард кўрмасин, уста!



"Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши" номинацияси ғолиби - Қурбон Норхўрозов.



"Йилнинг энг яхши санъатшуноси" номинацияси ғолиби - Камола Оқилова. Муносиблар ичида муносиб номзод. Камола Оқилова кўп йиллар миллий санъатимиз ривожига ҳисса қўшди. У чоп этган мақолалар ва қўлланмалар, ҳатто, дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида тадқиқ этилган. 



Бошқаларни билмадик, аммо "Истиқлол" санъат саройи саҳнаси Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабовни ҳақиқатан ҳам соғинган эди. "Улфатлар" ижросидаги чиқиш эса табассумсиз бўлмади.













Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов, актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров, хонанда Шаҳриёр иштирокидаги тандем ёмон бўлмади. 





Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элмурод Исломовнинг шогирдлари истеъдодини челак, қошиқ, хуллас, ошхона анжомлари орқали намойиш этди. 











"Йил телелойиҳаси" номинацияси ғолиби - Севара Ўринбоева, "Менинг овозим" лойиҳаси, "My5" телеканали. 



"Йил радиолойиҳаси" номинацияси ғолиби - "Асл санъат ўйлари" лойиҳаси, Гулноз Мўминова.



"Йилнинг энг яхши бошловчиси" номинацияси ғолиби - Маъруфхўжа Хўжақулов "Спорт" телеканали. (!)

Ташкилотчилар давлат ва нодавлат телеканалларда фаолият юритиб, бугун "эфирнинг юзи" бўлиб қолган, ҳар тарафдан бошловчи мақомига лойиқ бўлганларни ушбу номинацияга киритмагани, ажабланарли ҳолат. Лойиқлар кўп эди. Нилуфар Сотиболдиева, Нигора Каримбоева, Анвар Азимов, Камола Одилова, Камола Эрматова, Нодирхон Муҳамедхонов, Дилноза Саидова... Бу рўйхатни узо-о-оқ давом эттириш мумкин. 



Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов авзойи бузуқ кўринди. 



"Йилнинг энг яхши телерадиожурналисти" номинацияси ғолиби - Азиза Қурбонова, "Ёшлар" телерадиоканали. 



"Йилнинг энг яхши шоири" номинацияси ғолиби - Зебо Мирзаева.



"Йилнинг энг яхши ёзувчиси" номинацияси ғолиби - Хуршид Дўстмуҳаммад. Мукофот ҳаққоний эгасини топди. 



"Йилнинг энг яхши публицисти" номинацияси ғолиби - Беҳзод Шукуров. 



"Йилнинг энг яхши мунаққиди" (танқидчиси) номинацияси ғолиби - Наим Каримов.



"Ниҳол" мукофоти совридори Юлдуз Низомова "Маҳаллада дув-дув гап" фильмидаги қўшиқлардан бирни куйлади. 





Шу куни Манзура Йўлдошева икки ўтнинг орасида қолди. Шаҳзода Райҳон билан, Райҳон Шаҳзода билан, хуллас, икки ҳам бир-бири билан гаплашмайди. 



Манзуранинг ҳам Райҳон билан тили келишмади чоғи Шаҳзода билан кўпроқ суҳбатда бўлди. 



Муниса Ризаева билан дуэт куйлаган ҳаммага омад кулиб боқиб, дарров танилиб кетди. Дуэтлар омадли чиқди, албатта. Бироқ хонанда Шаҳзод Муродов бошқалардан мустасно. 





"Йилнинг энг яхши спектакли" номинацияси ғолиби - "Мирзо Улуғбек" спектакли, Самарқанд вилояти мусиқали драма театри. Мукофотни театр директори қабул қилиб олди. 





"Йилнинг энг  яхши театр актёри" номинацияси ғолиби - Ўзбек миллий академик драма театри актёри Тоҳир Саидов. 



"Йилнинг энг яхши театр актрисаси" номинацияси ғолиби - Муқимий мусиқали драма театри актрисаси Дилором Абдуолимова.



"Йилнинг энг яхши театр режиссёри" номинацияси ғолиби - Ўзбек миллий академик драма театри режиссёри Олимжон Салимов. Режиссёр ижодий сафарда бўлгани учун мукофотни Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатҳулла Масъудов   қабул қилиб олди. 



"Йилнинг энг яхши драматурги" номинацияси ғолиби - Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам.



"Йилнинг энг яхши саҳна рассоми" номинацияси ғолиби - Сергей Чернов. 



Кино йўналишидаги мукофотларни топшириш учун саҳнага "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев таклиф этилди. 



"Йилнинг энг яхши киноси" номинацияси ғолиби - режиссёр Рустам Саъдиевнинг "Барон" фильми.

"Йилнинг энг яхши кино режиссёри" номинацияси ғолиби - Рустам Саъдиев.



"Йилнинг энг яхши кино актёри" номинацияси ғолиби - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев. 



Мукофотларни топшириш учун саҳнага актёр Рустам Сагдуллаев таклиф этилди. 



"Йилнинг энг яхши кино актрисаси" номинацияси ғолиби - Илмира Раҳимжонова. 

"Йилнинг энг яхши сценаристи" номинацияси ғолиби - Зулфиқор Мусоқов.

"Йилнинг энг яхши кино оператори" номинацияси ғолиби - Рустам Муродов.



"Чет мамлакатлардаги энг яхши фильмлар актёри" номинацияси ғолиби - Фарҳод Маҳмудов.



"Йилнинг энг яхши цирк артисти" номинацияси ғолиби - Анжелика Юнусова.









Бошловчилик навбати Жамшид Умрзоқов ва Нафосат Тожибоевага етди. 



"Йилнинг энг яхши спортчиси" номинацияси ғолиби - Ҳасанбой Дўстматов.



"Йилнинг энг яхши паралимпиадачиси" номинацияси ғолиби - Ҳусниддин Норбеков.

"Йилнинг спорт мураббийи" номинацияси ғолиби - Бахром Абдумаликов.




"Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" номинацияси ғолиби - Фотимахон Амилова.



Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рамиз Усмонов – Опера санъатининг Ўзбекистондаги энг кўзга кўринган ижрочиларидан. 



Устоз ва шогирд анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган Абдуҳошим Исмоилов ва Зулайҳо Бойхоновага кўпчилик ҳавас қилиши турган гап. 



"Эътироф" кутилмаган янгиликларга бой. Концертда бунақаси ҳам бўлди. (!) Шу либос ва шу рақс "Эътироф"га, катта саҳналарга чиқишга лойиқми? Маънавият, маънавият, маънавият деб бонг урамиз. Саҳналармизда бу ҳолат. Тушунамиз, цирк артистлари фаолияти ҳам саҳнада акс этиши керак. Лекин бундай алфозда қанчалик тўғри?



Бошловчилар ўрнини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва актриса Юлдуз Ражабова эгалладилар. Иккиси Машҳурбек ва Шаҳзодага қараганда анча самимий олиб борди. 



"Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси " номинацияси ғолиби - Шоҳруҳхон Йўлдошев. Хонанда мукофотни олиш учун саҳнага кўтарилаётиб, йиғлаб юборди. 



"Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси " номинацияси ғолиби - Шаҳзода (Зилола Мусаева). 



"Йилнинг энг фаол гуруҳи " номинацияси ғолиби - "Сурхон" гуруҳи.



"Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси " номинацияси ғолиби - Яхё ва Мухсинбек Мўминовлар.



"Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси " номинацияси ғолиби - Роҳила Рўзумова.

"Йилнинг энг яхши опера хонандаси " номинацияси ғолиби - Раҳимжон Мирзакамолов.

"Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси" номинацияси ғолиби - Фарҳод Абдуллаев. 



"Йилнинг энг яхши балетмейстери" номинацияси ғолиби - Қодир Мўминов. 



"Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси" номинацияси ғолиби - Шерзод Кенжабоев.



"Йилнинг энг яхши бастакори" номинацияси ғолиби - Шуҳрат Зокиров. 



"Йилнинг энг яхши мусиқа сайқалчиси" номинацияси ғолиби - Икромжон Матанов.



"Йилнинг энг яхши аёл рақс ижрочиси" номинацияси ғолиби - Дилноза Ортиқова.







Ота-оналик бахтига мушарраф бўлган хонандалар саҳнада ота-оналар номидан болаларга қўшиқ куйладилар.







"Йил эътирофи" номинацияси совриндорлари:

Қундуз Миркаримова
Галина Мельникова
Пўлат Саидқосимов
Ўлмас Саиджонов
Насиба Мақсудова
Равшан Миртожиев
Анор Назаров



Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов қутлуғ 80 ёшни қаршилади. 



Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджоновнинг турмуш ўртоғи қабул қилиб олди. 



Куни кеча 68 ёшида оламдан ўтган "Дийдор ширин" кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудовага аталган мукофотни дикторнинг ўғли ва ҳамкасби Анвар Азимов қабул қилиб олди. 

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг "Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?" номли қўшиғи билан якунланди. 
 

Теглар:Эътироф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Abdusamad
17:10 15.02.2017

gap yo'q zo'r chiqibdi shunaqa maqolalarni kutib qolamiz oz bo'lsada o'sha yerni his qildim



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар