...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ёнғоқ, бодом, ток меваларини экиш плантацияси ташкил этилмоқда


15:37, 15.02.2017 Жамият
 5 355

Тадбиркор ва фермерлар Туркиянинг Истанбул, Анқара, Бурса, Ялова вилоятлари тоғолди ҳудудларида ёнғоқ плантациялари ташкил этиш тажрибасини ўрганиб қайтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрганида Ургут тумани ерларидан унумли фойдаланиш, хусусан, адирли ерларга ёнғоқ, бодом, ток, унаби каби экинлар экиш лозимлигини қайд этган эди.
 
Шундан келиб чиқиб, 2016 йилнинг 6-12 декабрь кунлари вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси мутахассислари, тадбиркор ва фермерлар Туркиянинг Истанбул, Анқара, Бурса, Ялова вилоятлари тоғолди ҳудудларида ёнғоқ плантациялари ташкил этиш тажрибасини ўрганиб қайтди. Улардан бири Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд филиали директори Жамшид Аҳмаджонов шундай дейди:
 
 
“Ўрганишларимиз натижасига кўра, улар орасида “Чантлер” нави вилоятимиз иқлими, ҳаво, сув, ер шароитига мос экан. Шуни алоҳида айтиш лозимки, Туркияда етиштирилаётган бир туп ёнғоқ кўчатининг нархи 7 АҚШ долларига тенг. Агар юртимизга келтирилишигача бўлган йўл харажатини ҳисобласак, бир туп кўчат 8 АҚШ долларига тушади. Бу боғбон-у фермер учун қимматлик қилади.
 
 
Ўзбекистонда ёнғоқ ва ёнғоқ мевали ўсимликлар кўчатларини етиштириш, плантациялар барпо қилиш мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда четдан қиммат нархда ёнғоқ кўчатлари келтириш ўрнига алоҳида майдонларга ўзимизнинг маҳаллий навли ёнғоқ уруғини экиб, бир йилдан сўнг Туркия ва бошқа давлатлардан унинг новдасини келтириб, унга юқори сифатда пайванд қилиш агротехникаси ўргатилди”.
 
Келгуси йилда “Чантлер”  навли ёнғоқ кўчатини Ургут туманининг 4,5 минг гектар тоғолди ва дашт ҳудудига экиш кўзда тутилган. Айни кунларда махсус дастур асосида нафақат ушбу ер майдонлари, балки туманда ёнғоқдан ташқари бодом, ток, унаби каби экинларни экишга мўлжалланган 10 минг 200 гектар ва Жомбой туманининг 300 гектар тоғолди ҳудудидаги майдонлар ҳам бу мевалар плантацияларини ташкил этиш учун ўзлаштирилмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Ёнғоқ Ургут Жамшид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар