...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ер сўрадим, беришди, кутмагандим” – Арипов ва Ортиқхўжаев турк ишбилармонлари билан бирма-бир гаплашяпти


12:09, 01.12.2018 Жамият
 5 295

Учрашув гуруҳларга бўлинган тарзда ташкил этилган бўлиб, бугун тушгача давом этиши маълум қилинмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистонга инвестиция киритиш истагида бўлган ва бир неча йиллардан буён мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган турк ишбилармонлари билан юзма-юз кўришиб, уларнинг муаммоларига қулоқ тутиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Учрашув белгиланганидек, бугун, 1 декабрь куни соат 9:00 да Тошкент шаҳар ҳокимияти биносида старт олди. Бош вазир Абдулла Ариповга эса Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлик қиляпти.
 
Арипов ва Ортиқхўжаев тадбиркорларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларига, таклифларига атрофлича эътибор қаратмоқда. Ҳокимиятда бўлиб турган QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, протокол  асосида ўтказилаётган учрашувдан тадбиркорларнинг кўпчилиги яхши кайфиятда чиқиб келяпти.



Тадбиркорлардан бирининг маълум қилишича, Ҳукумат раиси ва Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркорларга муносабати аъло даражада бўляпти ва муаммолар ҳақиқатан ҳам ҳал этиляпти. “10 сотих ер сўрадим, лойиҳамни тушунтириб бердим. Дарров ишимни битириб беришди, маълумотларни ёзиб олиб, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар беришди. Шунинг ўзи жуда катта гап”, деган Ўзбекистондаги IAC компанияси директори.
 
Учрашув гуруҳларга бўлинган тарзда ташкил этилган бўлиб, бугун тушгача давом этиши маълум қилинмоқда.

Теглар:Абдулла Арипов Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар