Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган.
Бу корхонани бунёд этиш бўйича Президентнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берилган эди. Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган.
Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган “Зарбдор текстил” ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотлар ички бозорни тўлдириб, экспортга ҳам йўналтирилади.
“Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш. Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз”, Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.