...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Emirates” авиакомпаниясига тегишли А380 самолёти рекорд ўрнатди


15:08, 02.03.2016 Технология
 3 281

Самолёт Дубай-Окланд йўналиши бўйича энг узоқ тижорий парвозни амалга оширди

“Emirates” авиакомпаниясига тегишли А380 самолёти 2 март куни дунёдаги энг узун тижорат парвозини амалга ошириб Янги Зеландияга келиб қўнди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди. Ҳаво кемаси Дубайдан йўлга чиқиб Окланд шаҳригача 14.200 километр масофани босиб ўтди, бунгача 2014 йилда Сидней-Даллас йўналиши бўйича 13.800 километрлик парвоз билан “Qantas” авиакомпанияси самолёти рекорд ўрнатган эди. Вақт жиҳатдан ҳам, А380 энг узоқ – 17 соат 15 дақиқа парвоз қилди. Лекин, шу ойда Дубай-Панама йўналишида амалга ошириладиган парвоз бундан ҳам кўпроқ вақт давом этиши кутилмоқда, яъни 17 соат 35 дақиқа.

Дубай-Окланд йўналишида биринчи парвозни А380 авиалайнери амалга оширди, лекин бундан кейинги доимий парвозлар Боинг-777 самолётида бўлади.

Янги Зеландия Транспорт вазири Симон Бриджснинг айтишича, ҳозирги Дубай-Окланд йўналиши бўйича узлуксиз парвозлар вақтдан уч соатгача ютишга ёрдам беради ва Янги Зеландияни қолган дунё давлатлари билан алоқаларини янада яхшилайди.

“Тўғридан-тўғри рейслар йўловчилар учун танлаш имкониятини ошириб, икки давлат ўртасидаги савдо ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлигини кучайтиради”, – дейди вазир.

Маълумот ўрнида, “Emirates” авиакомпанияси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган энг катта авиакомпанияси ҳисобланади. Шунингдек, у Яқин Шарқда ҳам энг катта авиакомпания саналади. Ҳафтасига 78 давлатнинг 148 та шаҳари бўйлаб 3.300дан ортиқ парвозни амалга оширади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бирлашган Араб Амирликлари Дубай Emirates Авиакомпания А380 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!