...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда навбатдаги ЙТҲ


14:41, 02.03.2016 Технология
 4 464

Суратлардан кўриниб турибдики, Spark автомобили йўлнинг четидаги ариққа тушиб кетган.

Тошкентнинг Юнусобод тумани Ц-5 мавзесидаги Хуршид кўчасида кичик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари суратлар билан хабар бермоқда.

Суратлардан кўриниб турибдики, Spark автомобили йўлнинг четидаги ариққа тушиб кетган. Энг қизиқи автомобил йўлнинг четида, унга қарама-қарши ҳолатда турибди. Бу суратлар ижтимоий тармоқларда анча муҳокамаларга сабаб бўлди. Аксарият фойдаланувчилар эса машинанинг қандай қилиб ариққа тушиб кетгани ҳақида бош қотиришмоқда. Фойдаланувчиларнинг фикрича, Spark ҳайдовчиси пиёдалар йўлагида ҳаракатланаётган вақтида йўл четидаги чимни босиб, катта йўл томонга бехосдан чиқиб кетган.

“Водители Ташкента” гуруҳидаги ҳайдовчиларнинг фикрича, машинани аёл киши бошқараётган бўлган.

Теглар:Spark Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!