27 май куни Нурота туманида фожиали ЙТҲ содир бўлди.
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Д.Қ. бошқарувидаги Spark автомашинасини “Нурота-Қизилча” йўлининг 65-кмда ҳайдаб кетаётган вақтда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган О.М. бошқарувидаги “ГАЗ-53” юк автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада Spark ҳайдовчиси Д.Қ. ва унинг йўловчиси У.С.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.