...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Darakchi.uz” “Qalampir.uz” ҳақида қандай фикрда?


17:08, 11.11.2016 Жамият
 5 998

Лайло Рустамова “Qalampir.uz” сайтига ўз муносабатини билдирар экан, “Бир йил ичида сайт анча машҳурликка эришганини аълоҳида таъкидлади.

“Darakchi.uz” сайти раҳбари Лайло Рустамова сайтимизнинг бир ёши муносабати билан табриклаб, “Qalampir.uz” ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
Лайло Рустамова, “Darakchi.uz” сайти бош муҳаррири:
 
— Авваламбор, “Qalampir.uz” сайтини бир ёши билан табриклайман. Сайт, албатта, ёқади. Хабарлар беришда ўзига хослиги, йўналиши ва ёндашуви жиҳатидан ажралиб туради. Бир йил ичида сайт анча машҳурликка эришди.
 
Сайт ҳали янги бўлгани учунми, хабар беришда кўп имловий хатоларга йўл қўяётган эди. Бу, албатта, вақт ўтиши билан изига тушиб кетадиган ҳолат. Баъзи пайтларда “Qalampir.uz”да берилган хабарларда мантиқий бузилиш кузатилади. Яъни, хабарлар бир-бирини инкор қилади.
 
Лекин сайтдаги шоу-бизнес хабарларининг эксклюзив эканини алоҳида айтиб ўтишим лозим. Шундай бўлса-да, сайт жамоаси мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланолмаяпти, деб ўйлайман.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Qalampir.uz Лайло Рустамова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар