Енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича терма жамоа аъзоси Светлана Радзивил саволларга жавоб қайтарди.
Мактабимизга мураббий келган ва машғулотларга таклиф қилган. Спорт тўгарагига қатнай бошладим. Бу менга ёқиб қолди ва албатта, ҳозир ҳам ёқади. 18 йилдан бери ўз севган ишим – енгил атлетика билан шуғулланяпман.
Тўғри овқатланиш қоидасига риоя қилишга ҳаракат қиламан. Вазн камайтириш учун бу борада бироз чекловлар бўлиши мумкин. Мен баландликка сакраш билан шуғулланганим сабабли ортиқча вазн умуман керак эмас.
Ҳар бир спортчини ҳурмат қиламан. Чунки, катта спорт кўпчилик ўйлаганидек осон эмас.
Чемпион бўлиш осон эмас. Буни занжирга ўхшатаман. Унинг ҳар бир бўлаги 100 фоиз ишлаши лозим. Аммо, биз барчамиз тирик жонмиз. Баъзида ўйлаган режаларимиз амалга ошишига ҳалал берадиган омиллар бор.
Аммо ўз олдимга қўйган мақсадим сари интиляпман. Энг асосий мақсадим Осиё ўйинларида чемпион бўлиш.
Индонезиядан махсус