...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси”дан кетган Жон Терри қуйи лига жамоаси таркибига қўшилди


20:37, 03.07.2017 Спорт
 1 995

Жон Терри “Челси” билан шартномани якунлагандан сўнг эркин агент сифатида бориб қўшилди.

Англиянинг “Челси” клуби собиқ ҳимоячиси Жон Терри  фаолиятини Чемпионшип иштирокчиси “Астон Вилла” клубида давом эттиради. Бу ҳақда “Астон Вилла” клуби раҳбари Тони Ся хабар берди.
 
“Бирмингемга хуш келибсан, Жон Терри. “Астон Вилла” либосини кийишингдан хурсандмиз”, дея ёзади Тони Ся Twitter саҳифасида қолдирган постида.
 
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Жон Терри “Челси” билан шартномани якунлагандан сўнг “Астон Вилла” клубига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Маълум бўлишича, афсонавий футболчи “Астон Вилла” билан бир йиллик шартномага имзо чеккан.
 
Маълумот учун, Терри 1998 йилдан 2017 йилга қадар “Челси” шарафини ҳимоя қилди. Жорий йилнинг 30 июнида футболчининг лондонликлар клуби билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етди ва Жон жамоани эркин агент сифатида тарк этди. Шунингдек, ҳимоячи “Челси” либосида 713 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 66 бора ишғол қилган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Жон Терри Астон Вилла Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!