...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бавариядаги ЙТҲ: қурбонлар жасади вертолёт орқали қидирилмоқда


19:48, 03.07.2017 Олам
 3 195

Фалокат оқибатида неча киши ҳаётдан кўз юмгани аниқ эмас.

Бугун, 3 июль куни Германиянинг Бавария шаҳрида сайёҳлар жойлашган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик.
 
Германия ҳукумати ЙТҲ натижасида 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида расмий баёнот берди. Унда 11 нафар қурбон жасади топилгани, қолган 7 нафарининг жасади қидирилаётгани ёзилганди.
 
Бавария маданият вазири ўринбосари Тони Шмит қолган қурбонларнинг жасадлари вертолётлар орқали қидирилаётганини таъкидлаб ўтди.
 
“Айни пайтда йўловчиларниннг 17 нафари бедарак йўқолган, уларнинг ичида ҳалок бўлганлар бор. Қидирувлар қутқарув вертолётлари ёрдамида давом эттирилмоқда. Ҳодиса содир бўлган йўл ёпиб қўйилган. Фалокат оқибатида неча киши ҳаётдан кўз юмгани аниқ эмас. Ҳатто буни маҳаллий полиция хизмати ходимлари ҳам тасдиқлай олишмаяпти”, дейди Шмит.
 
Аввалроқ Германия транспорт хизмати котиби Александр Добринт ҳалок бўлган 11 нафар кишининг жасади топилгани ҳақида хабар берганди.
 
Полиция идораси ва экспертлар қурбонларнинг шахсига аниқлик киритмоқда. Шунингдек, воқеа жойида тез ёрдам ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари бригадаси иш олиб боришмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Германия Бавария автобус ЙТҲ вертолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!