...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бунёдкор” ҳаракат қилди, лекин ўхшамади. “Локомотив” Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди


17:07, 04.12.2017 Спорт
 3 303

Ўйин давомида ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун етарли имкониятлар бўлганди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун, 4 декабрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини бўлиб ўтди.
 
Учрашувни кузатиш учун “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрган кўп сонли мухлислар “Локомотив”нинг кичик ғалабасига гувоҳ бўлишди.
 
Жумладан, ўйин бошланиши билан “Локомотив” футболчилари бор кучларини ҳужумга қаратишди ва 6-дақиқада ўз мақсадларига етишди.
 
Марат Бикмаев Мурод Зуҳуров қўриқлаётган дарвозанинг ўткир бурчакини узоқ масофадан ишғол қилди.
 
Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун етарли имкониятлар бўлди.
 
Аммо, ушбу вазиятларда гоҳида футболчиларда аниқлик етишмади ёки бўлса дарвозабонлар маҳорат кўрсатишди.
 
Ўйиннинг 60-дақиқасида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилган Тимур Кападзе заҳирага олинди.
 
Стадиондаги мухлислар Тимурни баралла овозлар ила кузатиб қўйишди.
 
Кападзенинг ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун барча мухлислар номидан раҳмат айтган бўлардим.
 
Шундан сўнг, ҳисобда ортда бораётган “Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов ўйинда марказий ҳужумчисини алмаштиришга қарор қилди.
 
Унчалик муваффақиятли ҳаракатлана олмаган Шоҳруз Норхонов ўрнига легионер футболчи Вадим Чемиртан майдонга туширилди.
 
Қосимов ишониб майдонга туширган Чемиртан илк дақиқалардан ўзини ижобий томондан кўрсатиб, чалқанча услубда Нестеров қўриқлаётган дарвозага зарба йўллади.
 
Лекин, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.  Ўйин якунига қадар ҳар икки жамоа ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди.
 
Якунда ҳисобни тенглаштирира олмаган “Бунёдкор” ўз майдонида “Локомотив”га ютқазиб қўйди.
 
Маълумот учун, “Локомотив” кубок финалида ўз тарихида учинчи марта ва кетма-кет иккинчи марта зафар қучди.
 
Ўзбекистон кубоги-2017, финал.
4 декабрь, душанба. 15:00.
“Бунёдкор” – “Локомотив” 0:1.
Гол: М.Бикмаев (6).
 
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)
 
“Бунёдкор”: М.Зуҳуров, Р.Ашурматов, А.Комилов, А.Ғофуров, Ж.Иброҳимов, Д.Ҳамдамов, Д.Аҳмадалиев, Ш.Гадоев, О.Шукуров, М.Қосимов (Шаҳбоз Нурматов), Ш.Норхонов (В.Чемиртан).
 
“Локомотив”: И.Нестеров, К.Махарадзе, И.Алибоев, М.Бикмаев (Муҳаммад Коне), С.Абдуллаев, С.Мирзаев, Т.Кападзе, И.Тўхтахўжаев, Ш.Муҳаммадиев, О.Зотеев, Ж.Машарипов (Д.Туропов).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Бунёдкор Финал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!