...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистонда қўшнисини пичоқлаган жиноятчи ушланди


15:55, 04.12.2017 Жамият
 3 737

Аввалига бир-бирларини ҳақорат қилиш билан бошланган жанжал, охир-оқибат муштлашувга айланди.

Аксар жиноятларнинг спиртли ичимлик оқибатида содир этилганлигига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманидаги мазкур жиноятни содир этган шахс ҳам маст ҳолда эди.

Туманнинг “Бўстон” орол фуқаролар йиғинида яшовчи муқаддам судланган Б.Е. қўшниси А.Т. билан жанжаллашиб қолди. Аввалига бир бирларини ҳақорат қилиш билан бошланган жанжал муштлашувга айланди.

Оқибатда Б.Е. қўшнисининг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказди. Олган жароҳати туфайли А.Т. шифохонага ётқизилди. Муқаддам судланган бўлса-да, ўзига тўғри хулоса чиқаролмаган, такроран жиноятга қўл урган Б.Е. ушланиб, қонун ҳукмига топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:ИИВ Жиноят Мастлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар