...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бунёдкор” ўз таркибига “Қўқон-1912”да ўйнаган сербиялик футболчини қўшиб олди


19:10, 26.01.2018 Спорт
 1 705

Раевац куни кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз таркибига янги футболчи қўшиб олди.
 
Ортда қолган мавсумни “Қўқон-1912” клубида ўтказган сербиялик ҳужумчи Филип Раевац кейинги фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида давом эттиради.
 
Раевац куни кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.
 
Шундан сўнг, “Бунёдкор” ва Филип Раевац ўртасида шартнома имзоланди. Шартнома қанча муддатга имзолангани ҳақида аниқ маълумот келтириб ўтилмаган.
 
“25 ёшли ҳужумчи “Бунёдкор” ғалабаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддамиз. “Бунёдкор” ФК оиласига хуш келибсан, Филип!”, - дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бунёдкор” Ўзбекистонда “2017 йилнинг энг яхши аёл футболчиси” деб топилган Людмила Карачик билан шартнома имзолаганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Филип Раевац Бунёдкор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!