...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Boeing” компанияси тик ҳолда уча оладиган самолёт яратмоқчи


13:27, 28.10.2016 Олам
 2 354

Самолёт 100 кишига мўлжалланади.

Американинг “Boeing” компанияси вертикал ҳолда учиш ва қўниш имконига эга самолёт яратишга  киришганини маълум қилди. Бу ҳақда Россиянинг “Мир24” канали хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, компания патент олишга ам улгурган.
 
Самолёт ҳарбий мақсадда ҳам, йўловчи ташиш учун ҳам хизмат қилиши кутилмоқда. Самолёт қанотларининг ҳар бирига 2 тадан 4 та айланувчи винтли двигатель ўрнатилади. Улар горизонтал ҳолда ҳам, вертикал ҳолда ҳам ишлай олади.
 
Двигатель винтлари вертикал ҳолатда учиш ва қўнишда қўлланилади. Парвоз вақтида эса уларни одатдагидек, горизонтал кўринишга ўзгартириш мумкин.
 
Бундай турдаги самолётнинг йўловчилар сиғими 100 кишини ташкил этиши кутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ армиясида бу турдаги самолёт 2007 йилдан буён мавжуд. “Boeing” ва “Bell” компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган ушбу лайнер 24 десантни сиғдира олади. Оғирлиги 27 тонна бўлган самолёт соатига 500 км тезликда ҳаракатланади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Boeing Самолёт АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!