...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Россиянинг Қримдаги сайловларини тан олмайди


13:19, 28.10.2016 Олам
 3 833

Порошенко ва Эрдўған эркин иқтисодий зона бўйича музокараларни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Шунингдек, сиёсатчилар келажакдаги бир қатор олий даражали муносабатлар борасида ҳам музокара ўтказди.

27 октябрь куни Украина президенти Пётр Порошенко ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди, деб Украина президентининг расмий сайтида хабар берилган.
 
Порошенко Эрдўғанни Туркия давлати Республика деб эълон қилинганига 93 йил тўлаётгани билан қутлади.
 
Ушбу суҳбат доирасида сиёсатчилар эркин иқтисодий зона ва кейинги олий даражали алоқалар борасида келишиб олдилар.
 
Порошенко суҳбатдоши Эрдўғанга Украинага Туркия аҳолиси визасиз кириш-чиқиш тартибини узайтиришини маълум қилди. Бу муддат олти ойга чўзилди.
 
Туркия олдинроқ ҳудди шу тартибни Украина фуқаролари учун жорий қилган эди. Пётр Порошенко буни икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожланишда муҳим қадам, деб ҳисоблашини айтди.
 
Бундан ташқари, икки давлат раҳбари Россия ўзига қўшиб олган Қримда инсон ҳуқуқлари бузилганини муҳокама қилди. Ўз навбатида, Эрдўған Россия парламенти Қримда ўтказган сайлов натижаларини тан олмаслиги таъкидлади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Пётр Порошенко Ражаб Тойиб Эрдўған Телефон суҳбати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!