Чет тилини ўқитиш бўйича “Story telling” инновацион методикаси ишлаб чиқилди.
Чет тилларини ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ходимлари “Бирга ўқиймиз” лойиҳасини амалга оширишмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг тегишли кафедралари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Британия Кенгаши, Тошкентдаги Гёте институти ва ҳамкор умумтаълим мактаблари билан биргаликда ўтказилмоқда.
Лойиҳада инглиз ва немис филологияси факультетларининг учинчи босқич талабалари иштирок этяпди. Улар учун танишув семинар машғулотлари ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Семинарлар давомида талабалар чет тилини ўқитиш бўйича “Story telling” инновацион методикаси билан таништирилди.
Лойиҳа мактаб ёшидаги болаларга хорижий тилларни ўргатиш методикаларини такомиллаштириш, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни кутубхоналарга жалб этишни мақсад қилган.
Хабарингиз бор, 2017 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишни имзолаган эди. “Бирга ўқиймиз” лойиҳаси ҳам ана шу фармойишнинг ижроси доирасида ташкил этилди.
Бундан ташқари, фармойиш ижроси юзасидан яна бир қатор ишлар ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 3-8 апрель кунлари барча умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, уларда мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантиришга инновацион ёндашувларни татбиқ этиш мақсадида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги”ни ўтказади.

Дурдона Расулова