Икки “дўст” мастлик оқибатида ўзаро жанжаллашиб, охири муштлашишгача боришган.
Воқеа жорий йилнинг 1 январь куни соат 21:30 атрофида содир бўлган. 1963 йилда туғилган пойтахтлик С.У. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Белдерсой” оромгоҳида қоровул бўлиб ишлаган. С.У. ўзи ишлаган оромгоҳ яқинида асаларичилик учун мўлжалланган “вагон”лардан бирида эски таниши 1966 йилда туғилган Л.Х. билан спиртли ичимлик ичган.
Икки “дўст” мастлик оқибатида ўзаро жанжаллашиб, охири муштлашишгача боришган. С.У. қўл ва оёқлари билан Л.Х.ни юз ва танасининг турли соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган. Орадан кўп ўтмай, Л.Х. вафот этган.