Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди.
Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди. Шунингдек, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.
Айни кунларда Молия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринларини замонавий кўникмалар, инновацион ғояларга эга бўлган, Ватанни севадиган, халқпарвар кадрлар, фидойи ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари амалга оширилмоқда.
Қизиқ, вазифасидан озод этилган 562 киши ўрнини кимлар эгалларкин? Собиқ Молия вазири билан тил бириктириб, Президентни алдаб келган Элла Острогожскаянинг ўрнини-чи?