Чунки ички ишлар органлари навбатчилик хизматларига келиб тушган хабарларнинг ярмидан кўпи айнан шу каби ҳолатлар билан боғлиқ.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Рустам Джураев маълум қилди.
Бунда, жиноят ишини қўзғатишни рад этишнинг соддалаштирилган тартиби асосан криминал тусга эга бўлмаган хабарларга тааллуқли бўлади.
Яъни, фуқароларнинг оромини бузиш, сув тошириш, кўчада болалар шовқин кўтариши ҳолатлари, ички ишлар органлари ваколатига кирмайдиган масалалар борасида «102» рақамига қилинган янглиш қўнғироқлар ва бошқа шу каби ҳолатларга тегишлидир.
“Чунки ички ишлар органлари навбатчилик хизматларига келиб тушган хабарларнинг ярмидан кўпи айнан шу каби ҳолатлар билан боғлиқ”, деган Ички ишлар вазирининг ўринбосари.