...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев Самарқанд кўчаларини трамвайда айланди


14:24, 15.04.2017 Жамият
 5 715

Темир йўл вокзали билан Сартепа ўртаси 6,4 километрни ташкил этадиган йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 апрель куни Самарқанд шаҳрида Темирйўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Президент "Тарих музейи" бекатидан "Темир йўл вокзали" бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди.

Икки томонлама қатновга мўлжалланган йўлда электр билан таъминловчи тўртта подстанция ва битта депо қурилди. Темир йўл вокзали билан Сартепа ўртаси 6,4 километрни ташкил этадиган йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади. 

Самарқанд шаҳрида тўртта йўналиш бўйича 20 трамвай қатнови амалга оширилиши белгиланган. Мазкур йўналишдан ташқари келгусида Темир йўл вокзали – Сиёб деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай линиялари очилади. 
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд трамвай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар