Балиқ човоқларини етиштиришда Въетнам технологиясидан фойдаланиш мўлжалланган.
“Каттақўрғон жайхун” фермер хўжалиги ва “Каттақўрғон балиқчилик” хусусий корхонаси томонидан карп, оқ амур, хитой кояси, оқ ва чипор дўнгпешона ҳамда бошқа турдаги балиқларни, шунингдек, балиқ човоқларини етиштиришда Въетнам технологиясидан фойдаланиш мўлжалланган. Ушбу илғор технология самарадорликни беш баробаргача ошириши билан аҳамиятлидир. Ҳудудда балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳам режалаштирилмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбари вилоятда 2017 йилда молиялаштирилиши кўзда тутилаётган йирик чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам танишди.