Журнал Instagram’даги аккаунтига жойлаган расм кўпгина фойдаланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди.
Расм Лос-Анжелесда туширилган. Мухлисларни кўпроқ ушбу сурат бу каби фотосессиялар хавфлилиги ҳақида ҳеч қандай огоҳлантирув ёзувларисиз эълон қилингани ташвишлантирди.
“Ҳозиргина янгиликларда поезд остида икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар беришди. Сиз бўлса рельслар устида турган одам расмини тарқатяпсиз”, дея фикр билдирган Nat Geo мухлиси.
Бу каби танқидлар жуда кўп учради. Баъзилар хавфли суратларни тарқатиш журнал учун шармандали ҳолат деб ҳисоблади.
Ушбу сурат бир суткада 400 мингдан кўп “лайк” йиғган, унинг остида эса 900 дан ортиқ изоҳ қолдирилган. Уларнинг асосий қисми қораловчи фикрлар бўлишига қарамай, журнални ҳимоя қилган фойдаланувчилар ҳам топилган. На журнал, на сурат муаллифи мазкур тортишувларга изоҳ билдиришган.