Адиблар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаларини барпо этиш бўйича бир ой муддатда ижодий танлов эълон қилиб, уни белгиланган тартибда ўтказади.
Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда миллий адабиётимизнинг улкан намояндалари – Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддинов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ва Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаларини барпо этиш бўйича бир ой муддатда ижодий танлов эълон қилиб, уни белгиланган тартибда ўтказади.