Учрашувда Франция Элчиси Виолен Биет де Вилмор иштирок этди.
Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 29 март куни Парижда бўлиб ўтган икки томонлама музокараларнинг давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Францийа муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида вазирлар томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, июнь ойининг бошига мўлжалланган “МEДEФ Интернешнл” француз корхоналари ҳаракати етакчилигидаги ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли якун топишидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Учрашувда Франция Элчиси Виолен Биет де Вилмор иштирок этди.