...
МЕНЮ
ONLINE TV

​#СправедливостьЖасуру Жасурбек Иброҳимовнинг иши бўйича раҳбарият шахсан шуғулланмоқда


20:32, 04.06.2017 Жамият
 20 779

Айни дамда Тошкент шаҳар ИИББда дастлабки тергов жараёнлари бўлиб ўтиб, иш Тошкент шаҳар прокуратурасига оширилган.

Хабар берганимиздек, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежида ўз курсдошлари томонидан калтакланиб, кейинчалик ҳалок бўлган Жасур Иброҳимовнинг онаси юз берган фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзиб, адолат қарор топишини ва айбдорлар жазоланишини сўраган эди.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Дўстлик" боғи ҳудудида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни талаб қилиб, оммавий акция бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу жиноят юзасидан петиция эълон қилинган бўлиб, паркка минглаб одамлар йиғилишди. Ҳозирга қадар ушбу петицияга 10 мингдан зиёд одам қўл қўйди.

Мазкур петицияда Ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарияти шахсан бош-қош бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимов одамлар билан мулоқотга киришиб, дарҳол назоратни кучайтиришди ва тергов бўйича махсус гуруҳ тузилди.

Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ зудлик билан ишга киришган. Айни дамда Тошкент шаҳар ИИББда дастлабки тергов жараёнлари бўлиб ўтиб, иш Тошкент шаҳар прокуратурасига оширилган. 

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларига етарлича шароитлар яратилган ва  журналистларнинг барча саволларига жавоб берилмоқда.

Теглар:П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи Жасурбек Иброҳимов #СправедливостьЖасуру 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

dildora
16:20 05.06.2017

hammasini bosti bosti qivoramiz dip o'ylashgan yaramasla inson hayoti o'yinchoqmi...


Тўлқин Ахмедов
13:34 05.06.2017

Мазкур тиббиёт муассасаси ўқувчи ёшларни фидокорона руҳда тарбиялашда "жуда машхур" ҳисобланишини кўпчилик билади.... Коллеж директоридан тортиб оддий ўқитувчигача "ҳосил байрами"ни кутиб яшашади!? Айниқса, янги ўқув йилига қабул бўйича тадбирда директорнинг "ёрдамчиси" Аня исмли аёлнинг харакати(!) чаққон... Бола оламдан ўтди....Афсус. Ота-онасига хамдардман. Жасурбекнинг охироти обод бўлсин......


DON
13:33 05.06.2017

Муштумзўрларни барчаси (иложи бўлса ота-онаси билан) жавобгарликка тортиш керак. жазони энг оғир турини бериш кере. Телевидения бунақа жиноятчилани ХАЛҚҚА кўрсатиш кере....


ада
08:41 05.06.2017

3 май куни ушбу вокеа булган булса нима сабабдан шифокорлар томонидан ИИБ ходимларига хабар берилмаган вазият анча жиддий эканку ички ишлар нега энди шугулланмокдамиз деб айтмокда бир ой олдин шугулланилмаганми


pepu
00:04 05.06.2017

bunaqa odamlani qamohonadan boshqa joyda saqlab bomidiii ulaniii umurbod qamohonada saqlash keree ota onami pulimm bor bemaloo holagan narsamii qivuraman diganimii ozi hama ayn ota onasidaa boshidan yaxshiii tarbiya bermagann



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар