Қуйида марҳум Жасур Иброҳимовнинг ўлимидан олдинги фотосуратларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
4 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Дўстлик" боғида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни талаб қилиб, оммавий акция бўлиб ўтиб, ушбу жиноят юзасидан петиция эълон қилинган ва ушбу петицияга 10 мингдан зиёд одам қўл қўйган эди.
Кеча, 5 июнь куни мазкур жиноятни содир этишда асосий гумондор сифатида қаралаётган Исломбек Тулаганов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган эди.
Қуйида марҳум Жасур Иброҳимовнинг ўлимидан олдинги фотосуратларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ушбу ҳолат нафақат ёшлар, балки ота-оналар ва таълим масканлари раҳбариятини ҳам яна бир бор ҳушёрликка чорлайди деб умид қиламиз.