...
МЕНЮ
ONLINE TV

​#МангуХотира: Ислом Каримов боулинг ўйнаганда (видео)


20:01, 09.05.2017 Жамият
 8 914

Шунингдек, ўзидан мангу из қолдириб кетган даҳоларимизни ҳам ёдга оламиз. Шундай экан, Ислом Каримовни эсламаслик мумкин эмас.

Ўзбекистонда 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида қайд этилган. Ушбу ном Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган.

Мазкур кунда уруш қатнашчилари ва фахрийлари хотирланади, ҳаётлари қадрланади. Шунингдек, ўзидан мангу из қолдириб кетган даҳоларимизни ҳам ёдга оламиз. Шундай экан, Ислом Каримовни эсламаслик мумкин эмас.

Ислом Каримов деганда нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё давлат раҳбарлари сергак тортарди. Ҳа, у кишининг ўчмас ҳаёти авлодларга битмас-туганмас бойлик қолдирди. Ислом Каримовдек шахс асрларда бир дунёга келади.

Бу инсон ҳақида ҳар қанча гапирсак, шунча кам. Аслида у киши хусусида гапириш ва ёзишга ҳожат ҳам йўқ. Чунки Ислом Каримов қурдирган иморатлар, бунёдкорлик намуналари, ўлмас асарлари, яшаб ўтган ҳар бир умр йўли келажак учун хизмат қилади.

Қуйида Биринчи Президентимиз боулинг ўйнаётганини кўришингиз мумкин. Тўғри, кўпчилик ушбу видеони томоша қилгандир, лекин яна кўришга арзимайдими? Арзийди!
Бобур Жалолов

Теглар:Ислом Каримов 9 май Хотира ва қадрлаш куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар