...
МЕНЮ
ONLINE TV

​#ConfedCup2017: мусобақанинг дастлабки финалчиси аниқланди


01:55, 29.06.2017 Спорт
 3 167

Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмади ва барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлди.

Конфедерациялар кубогининг ярим финалидан ўрин олган Португалия - Чили учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланди, пенальтилар сериясида эса Чилининг қўли баланд келди.

Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмади ва барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Футбол лотореясида чилиликлар дарвозабони Португалия термасининг дастлабки учта зарбасини ҳам қайтарди ва ўйин қахрамонига айланди. Шу тариқа ушбу ғалабадан сўнг Чили терма жамоаси Конфедерациялар кубоги финалига йўл олди.

Конфедерациялар кубоги

Ярим финал

Португалия – Чили 0:0 

Пеналтилар серияси:
0:3

Португалия: Руй Патрисиу, Соареш, Алвеш, Фонте, Элизеу, Бернарду Силва (Куарежма, 83), Адриен Силва (Моутинью, 102), Вильям Карвалью, Андре Гомеш (Желсон Мартинш, 116), Роналду, Андре Силва (Нани, 76).

Чили: Браво, Медель, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес (Сильва, 112), Варгас (Родригес, 86), Диас, Санчес, Арангис, Исла (Фуэнсалида, 120).

Огоҳлантиришлар: Хара (23), Вильям Карвалью (31), Андре Силва (43), Эрнандес (51), Фонте (96), Алвеш (111), Соареш (114).

Теглар:Конфедерациялар кубоги Португалия Чили Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!