“Бу сайтда бошқа сайтлардаги каби асабни бузадиган “янгилик”лар йўқ”, дейди Зиёда Қобилова.
Зиёда Қобилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
- “Qalampir.uz сайтини 1 ёши билан табриклайман. Бу сайт шоу-бизнес олами вакилларининг энг севимли сайтларидан бири саналади. Шахсан ўзим ҳам сизларни доимий равишда кузатиб, чоп этаётган мақолаларингизни ўқиб бораман.
“Qalampir.uz” қисқа вақт ичида ўзининг содиқ мухлисларини топа олди. Бу сайтда бошқа сайтлардаги каби асабни бузадиган “янгилик”лар йўқ. Тўғридан-тўғри ҳақиқатни ёзгани учун ҳам кўпчиликка ёқади.
Сайтга, унинг ижодкорларига омад, куч тилайман. “Qalampir.uz” бунданда гуллаб-яшнасин. Доим олға қадам боссин!”