Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёевага Меланья Трамп бетоблиги учун ҳамроҳлиқ қила олмади.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифи доирасида Зироат Мирзиёевага АҚШ Президенти Дональд Трамппнинг турмуш ўртоғи Меланья Трамп ҳамроҳлиқ қила олмади.
48 ёшли АҚШ биринчи хоними буйрагида жарроҳлик амалиётини ўтказгани учун ушбу вазифа АҚШ вице-президенти рафиқаси Карен Пенсга юклатилди.
Маълумот учун, дипломат этикет бўйича меҳмон президентнинг турмуш ўртоғига, унга тенг мақомда бўлган мезбоннинг рафиқаси ёхуд айрим ҳолатларда уларнинг ўриндошлари ҳамроҳлик қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди.