Пойтахт Хараре шаҳрида учта портлаш содир бўлди. Мамлакатда вазият анча кескинлашган.
“24-hoursnews” ахборот агентлигининг хабар беришича, Зимбабве Миллий телерадиокорпорацияси кеча, сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси ҳарбийлар томонидан қуршаб олинган.
Ҳарбийларнинг бундай хатти-ҳаракатига ҳукумат вакиллари ёки ҳарбий қўмондонлик расмийлари томонидан изоҳ берилганича йўқ.
Бундан ташқари, ҳарбийлар томонидан корпорациянинг бир қанча журналистлари калтаклангани борасида ҳам маълумот келтирилган.