Тошкент шаҳрида зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.
Бугун, 10 май куни соат 19:08 да Ўзбекистонда кучли зилзила кузатилди.
Зилзила маркази Афғонистон ҳудуди ва Ҳиндикуш тоғлари бўлди. Эпимарказда зилзила кучи 5 магнитудадан юқорилиги айтилмоқда.
Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 3 баллни ташкил этган. Бундан ташқари, Фарғона водийси, Жиззах, Самарқанд, Қаршида ҳам 3 балли ер қимирлаши содир бўлган. Термиздаги зилзила кучи бошқа вилоятларга нисбатан 1 балл кўпроқ, деб хабар берди ФВВ Матбуот хизмати.
Ҳозирча жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май куни ҳам Ўзбекистонда 3 балли зилзила кузатилган эди.

Акмалхон Эшонхонов