...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зиданнинг 20 йил “ювилмаган” футболкаси аукционга қўйилди


21:15, 28.09.2018 Спорт
 4 918

У бу либосда ЖЧ-1998 финалида 2 та гол урган.

Франция терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Зайниддин Зиданнинг ЖЧ-1998 нинг финал баҳсида кийган футболкаси Парижда аукционга қўйилди.
 
Тарихий финал баҳсида Зидан кийиб тушган 10-рақамли футболка 13 октябрь кунги аукцион каталогидан ўрин олган. Ташкилотчилар ушбу футболка учун 20-40 минг евро атрофида бошланғич нарх белгилаши кутилмоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, ЖЧ-1998 финалида Франция Бразилияга қарши ўйнаган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Мазкур баҳсда Зидан боши билан икки марта рақиб дарвозани ишғол қилган ҳамда жамоасига ғалаба тақдим этган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, асли келиб чиқиши жазоирлик бўлган футболчи “Ювентус”, “Реал” ва Франция терма жамоаси учун ўйнаган ва 2006 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Зайниддин Зидан ЖЧ-1998 Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!