...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зидан ёки Конте, қайси бири кучли? Саволга Мората жавоб берди...


18:38, 11.11.2017 Спорт
 2 998

Ҳар икки мураббий тарбиясини олган Альваро Мората уларнинг имкониятларига қандай баҳо берди.

Лондоннинг “Челси” клуби ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората ҳозирдаги устози Антонио Конте ва “Реал” мураббийи Зинедин Зиданнинг ўзаро имкониятлари солиштирди.
 
Альваро Мората италиялик мутахассис Антонио Контенинг тактикага кўпроқ эътибор қаратишини таъкидлади.
 
“...Ҳар икки мураббийда ҳам ғолиблик хусусиятлари мавжуд.
 
Конте кўпроқ тактикага эътибор беради ва жамоани яхшироқ назорат қила олади. У ўйин вақтида жуда кўп ҳиссиётга берилади. Италиялик бўлгани учун у очиқроқ футбол тарафдори.
 
Зидан доим ғолиб бўлишни ёқтиради, лекин Зиданнинг услуби Контеникидан сал бошқачароқ. Унинг қўл остида “Реал”да ўйнадим, Зидандан ўрганадиган жиҳатларим майдонда фойда бермоқда. У жамоаси мағлуб бўлаётган тақдирда ҳам, шогирдларини олқишлари билан ўзларига бўлган ишончларини қайтара олади.
 
Уларнинг қайси бири кучли эканини аниқ айта олмайман.
 
Лекин шуни биламанки, Зидан ва Конте дунёнинг энг яхши ва кучли мураббийлари сирасига киришади”, дейди Мората.
 
Эслатиб ўтамиз, Альваро Мората Мадриднинг “Реал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи жорий йилги трансферлар мавсумида деярли 80 миллион евро эвазига “Реал”дан Лондоннинг “Челси” клубига кўчиб ўтганди.
 
Маълумот учун, испаниялик ҳужумчи “Челси” футболчиси сифатида Англия чемпионатида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Альваро Мората Зидан Конте 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!