...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Ювентус" аъзолари ўтирган автобусга қўлбола бомба улоқтирилди


02:34, 20.02.2016 Спорт
 3 308

"Болонья" тарафдорларидан бири улоқтирган қўлбола бомба сабаб жамоа мураббийи Массимилиано Аллегри жароҳатланди.

Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Болонья" – "Ювентус" учрашувига автобусда йўл олган “Ювентус” клуби аъзоларига қарата қўлбола бомба билан ҳужум қилинди. Бу ҳақда “Haber7.com” ёзмоқда.

Гап шундаки, “Ювентус” ўйинчилари ўтирган автобус Ренато Даль Ара стадионига яқинлашганда “Болонья” клуби тарафдорларидан бири кутилмаганда автобусга қарата қўлбола бомбани улоқтирган. Натижада жамоа мураббийи Массимилиано Аллегри жароҳатланди. Воқеа жойига зудлик билан полиция ва тез ёрдам етиб келган. Маълумотларга қараганда Аллегрининг жароҳати оғир эмас, бироқ автобусга жиддий зарар етган.

Теглар:Ювентус Болонья Автобус Ренато Даль Ара Массимилиано Аллегри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!