Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.
Унга кўра, юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш учун олдинги солиқ даври якуни бўйича қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида мос келадиган юридик шахслар танлаб олинади:
солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси энг кам иш ҳақининг 200 минг бараваридан кам бўлмаган;
товар айланмаси ҳажми энг кам иш ҳақининг 300 минг бараваридан кам бўлмаган;
жами активлари қиймати энг кам иш ҳақининг 100 минг бараваридан кам бўлмаган.
Энг кам иш ҳақи миқдори йирик солиқ тўловчилар тоифасини аниқлаш учун танланган солиқ даври якунида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.
Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда кўрсатиб ўтилган мезонлар, юридик шахсларнинг ўтган йилдаги солиқ даври якуни бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.