Туман ИИБга 2018 йилнинг 10 январь куни соат 15:55 да 4-синф ўқувчисининг бўйин қисмидан осилгани бўйича хабар келиб тушган.
Туман ИИБга 2018 йилнинг 10 январь куни соат 15:55 да 4-синф ўқувчисининг бўйин қисмидан осилгани бўйича хабар келиб тушган.
Қизалов Барно Ҳасанованинг онаси Гулноза Абдусаломовна Каримова уйи ҳовлисидаги гилос дарахтида бўйни билан осилиб турган қизини кўрган заҳотиёқ уни қутқариб олган.
Барно ҳовлида уйнаб гилос дарахти устига чиқади ва ундаги арқонни олмоқчи бўлади. Ўша вақт қизалоқ эҳтиётсизлик оқибатида арқонга бўйни билан осилиб қолади. Онасининг зудлик билан кўрсатган ёрдами сабаб Барно шифохонага олиб келинган ва унга “механик асфикция” – нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилди.
Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси хабарига кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган Барнога ҳозирда тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.