...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонованинг концертида АҚШ элчиси иштирок этди


12:39, 19.04.2017 Шоу-бизнес
 7 495

Таъкидлаш жоиз, эл суйган хонанданинг “Эй, азиз инсон” деб номланган концерти узоқ кутилган эди.

Айни кунларда Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг яккахон концерти ўтказилмоқда. Одатда бу каби шоуларда машҳурлар қатнашиши анъанага айланган. Бироқ Юлдуз Усмонованинг концертида кутилмаган меҳмон – АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Спратлен хоним ҳам иштирок этди.
 
Санъаткорнинг расмий сайтида хабар берилишича, элчи примадоннанинг ижодини юқори баҳолаган ва ўзбек тилида “Юлдуз Усмонова, сиз жуда зўр” дея қайд этган.
 
Таъкидлаш жоиз, эл суйган хонанданинг “Эй, азиз инсон” деб номланган концерти узоқ кутилган эди. Шу боис ҳам дастур кунларига икки кун қўшилди. Концерт 23 апрелга қадар давом этади.
Сумбула

Теглар:Юлдуз Усмонова Памела Спратлен АҚШ элчиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!