Янги ўринбосар Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлар таркибига киради.
Таъкидлаш жоизки, бу лавозимга унинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманида ўтган йиғилишда таклиф қилганди.
Саидакбархон Акбаров Тошкент Халқаро Вестминистер университетининг 4-босқич талабаси. У Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлар таркибига киради. 2013 йилдан 2018 йилгача ўқув марказлари тизмини бошқарган.
Акбаров Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган БМТ конференциясида иштирок этган. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида у ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғояларни киритиш ва смарт туризм, шунингдек, бу соҳада таълим хизматларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.