...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёнғин хавфи аниқланган 323 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тўхтатиб қўйилди


16:55, 29.11.2016 Жамият
 2 276

Республикамизда 2016 йилнинг нобяридан 2017 йилнинг 10 январигача ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январигача Ўзбекистон Республикасида ёнғин, йўл ҳаракати, электр ва саноат хавфсизлиги, газ, электр ва иссиқлик энергияси, кўмирдан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш икки ойлиги давом этмоқда.
 
Ойлик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳам тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Ёнғиннинг олдини олиш, аҳолининг ёнғин хавфсизлигига оид билимини ошириш мақсадида корхона-ташкилотлар, ўқув юртлари раҳбарлари, газ ва электр корхоналари мутахассислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари вакиллари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилаётир.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси Бахтиёр Дауекеевнинг берган маълумотларига қараганда, жорий йилнинг ўтган даврида фуқароларнинг эътиборсизлиги оқибатида 619 та ёнғин содир келиб чиққан. Ёнғинларга очиқ майдонларда олов ёқиш, электр ускуналари носозлиги, электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Бунинг натижасида 1 миллиард 228,8 миллион сўмлик моддий зарар кўрилган. Ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайган бўлса-да, фуқароларнинг тан жароҳати олиши ортган.
 
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари раҳбарлари ва профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда аҳоли турар жойлари, кўпқаватли уйлар, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий объектларда ёнғин хавфсизлиги бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаётгани учун раҳбар ва мутасадди ходимларга нисбатан 98 миллион 472 минг сўмлик маъмурий жавобгарлик белгиланди. Ёнғин хавфи аниқланган 323 корхона ва ташкилотлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. 2 минг 926 дона носоз электр ва газ ускунасидан фойдаланиш тақиқланди. 

Ёнғин хавфсизлиги кунлари доирасида ташкил этилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари, кўргазмали тадбирларга кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилиб, ёнғин келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш қоидалари кенг тушунтирилмоқда. Ҳудудлардаги газ тақсимлаш пунктлари, трансформатор подстанциялари, ёнғин ўчиришда фойдаланиладиган сув таъминоти қурилмаларининг техник созлиги текширилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этиляпти.
 

Теглар:ИИВ Ёнғин хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар