...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлди


13:02, 13.04.2016 Жамият
 2 296

Ўтган ҳафта республикамизда жами 113 та ёнғин қайд этилди.

Кексалар дуога қўл очганда, ўт балосидан, сув балосидан асрасин, деб ният қилишади. Бу бежиз эмас, албатта. Иккиси ҳам молимиз тугул жонимизга даҳл қилса борми...

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 113 та ёнғинлар қайд этилди. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 342 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 674 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Б.Усмоновнинг уйида сигарета чекишда эхтиётсизлик қилингани оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 1,5 кв метр майдонда ўрин-кўрпаси ёниб зарарланган.

Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи фуқаро У.Раметовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи фуқаро Қ.Қаҳҳоровнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин чиқиб, уйнинг 110 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.  

Теглар:Ёнғин хавфсизлиги ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар