Бу ҳақда таҳририятимизга актёрнинг дўсти Шароф Муқимов хабар берди.
“Дўстим Санжар бирданига уч ўғилли бўлди, ҳозир бу паҳлавонларга қандай исм қўйсам экан, деб бош қотиряпти. Ўзбек шоу-бизнесида ҳали бундай ҳолат кузатилмаган эди. Санжарнинг тўйида куёв жўра бўлгандим. Демак ўз вазифамни аъло даражада уддалаган эканман”, дейди Шароф Муқимов.
Айни дамда актёр қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Шароф Муқимов эса бу ҳолатни уятчанлик, деб изоҳлаяпти.
Маълумот учун, Санжар Усмонов 1985 йилда таваллуд топган. Актёр 2010 йилда оила қурган эди. 2011 йилда қизи Самина дунёга келди. 2007 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган Санжар Усмонов илк бор кинодаги фаолиятини режиссёр Бурҳон Шароповнинг “Севги – бу ҳаёт” фильмидан бошлаган.
Таҳририятимиз номидан Санжар Усмоновни уч эгизак фарзандларнинг отаси бўлгани билан муборакбод этамиз.