...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўл ҳаракати қоидасини бузган 100 нафарга яқин пиёда аниқланди


16:52, 15.06.2017 Жамият
 3 257

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 3 минг 798 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди.

Тошкент вилоятида ҳафта давомида 25 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 24 нафар шахс турли даражада тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ томонидан хабар берилди.
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 3 минг 798 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди. Булардан, қўпол қоидабузарликлар 1 минг 405 тани, жумладан, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш 73 тани, белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлиги 300 тани, чорраҳалардан ва светофордан ўтиш қоидабузарлиги 10 тани, темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузиш 13 тани, одам ташиш қоидасини бузиш 552 тани, телефондан фойдаланиш қоидасини бузиш 10 тани ва бошқа қоидабузарликлар 441 тани ташкил этади.
 
Шунингдек, 1 минг 197 та хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 212 та транспорт воситасини ўт ўчириш воситаси, жилет ва дори-дармон қутисисиз бошқариш, 105 та транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш, 5 та автоуловга қорайтирилган ойна ўрнатиш ва 98 та пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликлар аниқланган. 
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати пиёда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар