...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида қидирувда юрган 29 шахс ушланди


16:43, 15.06.2017 Жамият
 3 588

Содир этилган жами 77 та жиноятнинг 69 таси “иссиқ изи йўқолмасдан” фош этилган.

Тошкент вилояти ҳудудида жорий йилнинг 8 июнь кунидан 15 июнь кунига қадар 77 та жиноят қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
 
Жумладан, босқинчилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, одам савдоси, ўғирлик, фирибгарлик, гиёҳвандлик, иқтисодий ва бошқа турдаги жиноятларни ташкил қилади.
 
Содир этилган жами 77 та жиноятнинг 69 таси “иссиқ изи йўқолмасдан” фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фош этилмаган 8 та ўғирлик жинояти бўйича айбдорларни қидириб топиш ҳамда уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида барча тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда. Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб, илгари содир этилиб, очилмаган 23 та жиноят фош этилди.
 
Шунингдек, вилоятда қидирувда юрган 29 нафар шахс ушланди. 
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар