...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда сохта прокуратура ходими жиноят устида қўлга тушди


16:31, 15.06.2017 Жамият
 3 483

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда С.Ш.Қ. товламачилик йўли билан мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида жиноятга қўл урди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
 
Аниқланишича, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган “Авиасозлар” дехқон бозорида бўла туриб, ўзини прокуратура ходими деб таништириб, жабрланувчини мулкий манфаатлар беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, фуқаро Ш.Ҳ.дан бир неча маротаба турли миқдордаги чет эл валютасини олиб келган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С.Ш.Қ. жабрланувчидан навбатдаги 200 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларни Яккасарой тумани ҳудудида олаётган вақтида ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик, яъни ўзгадан мулкни беришни талаб қилиш, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шаротига солиб қўйиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Фирибгар прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар