Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4 сентябрь куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8100 сўмни ташкил қилмоқда.
Жисмоний шахслар ҳам тижорат банкларининг конверсион бўлимларида чет эл валютасини эркин сотиб олиши, сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиб, улардан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз, шу жумладан, банк ҳисобварақлари орқали хорижда ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадлардаги тўловлар учун фойдаланиши мумкин.
5 сентябрдан тижорат банкларининг барча филиаллари ва мини-банклари аҳолидан чет эл валютасини сотиб олишни чекланмаган миқдорда ва сарсонгарчиликсиз амалга оширади.
Валюта айирбошлаш шохобчалари байрам ва дам олиш кунлари узайтирилган иш тартибида ишлайди. Тижорат банкларининг филиаллари ва мини-банкларда, шунингдек, йирик савдо марказлари ва бозорларда қўшимча валюта айирбошлаш шохобчалари очилади.
Банкларнинг конверсион бўлимлар орқали чет эл валютасини сотишда олинадиган воситачилик ҳақи миқдорини имкон даражасида пасайтириш чоралари кўрилади. Халқаро тўлов карталаридан хорижда фойдаланишда мавжуд барча чекловларни бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4 сентябрь куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3889 сўм 65 тийинга қимматлаб, 8100 сўмни ташкил қилмоқда. 1 евро эса 4678 сўм 60 тийинга ошиб, 9645 сўм 48 тийинга етди. 1 Россия рубли бор-йўғи 68 сўм 73 тийинга қимматлаб, 139 сўм 91 тийин этиб белгиланди.